Каталониянинг "Барселона" клуби "Атлетик Бильбао" ҳужумчиси Нико Уильямснинг трансферини амалга оширишни жуда хоҳламоқда. Relevo маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти буни том маънода орзу қилади.
Қайд этилишича, спорт директори Деку ва президент Жоан Лапорта Бильбаонинг “Атлетик” клуби ўз иқтидорини қайси нарх эвазига қўйиб юборишини яхши билишади. Маълум қилинишича, талаб қилинадиган тўлов миқдори 58 миллион еврони ташкил қилади.
Уильямс ва Ямал тез орада Испания терма жамоаси сафида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишади.