Кириш Регистрация

Олимпия шаҳарчасининг қурилиши йирик компания вакиллари билан муҳокама қилинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

“CAMC Engineering” компаниясининг Бош директори билан Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёни муҳокама қилинди.

Айни кунларда Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси Бош директори Ли Хайсин Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.

Бугун Спорт вазирлигида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг бугунги ҳолати ва келгусида комплексдан самарали фойдаланиш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни вазир Адҳам Икрамов олиб борди. Унда, шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва соҳа мутахассислари иштирок этишди.

Учрашувда олиб бораётган бунёдкорлик ишларининг бугунги ҳолати ва қўшимча қуриладиган яна иккита бино (тиббиёт маркази ва 400 ўринли меҳмонхона)нинг лойиҳаси батафсил муҳокама қилинди.

Адҳам Икрамов комплекснинг барпо этилишини давлатимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани, қурилиш ишлари узликсиз олиб борилиши учун барча шароит яратиб берилаётганини таъкидлади.

Жаноб Ли ҳамкорлик Хитой компанияси учун ҳам манфаатли бўлаётгани, келгусида ҳам қатор лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан мамнун бўлишини билдирди.

Йиғилиш доирасида Ойбек Касимов мусобақани ўтказиш дирекциясининг ташкилий тузилмаси ва унинг фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди.

Суҳбат давомида қурилиш ишларини жадаллаштириш, барпо этилаётган қўшимча бинолар ва ташриф буюрувчилар учун кўнгилочар майдонларининг лойиҳасини такомиллаштириш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Киритилди: 15:55, 14.06.2024.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик