Украина терма жамоаси бош мураббийи Сергей Ребров жамоасида катта имкониятлар бор, деб ҳисоблайди.
"Менимча, бу жамоа ҳақиқатан ҳам катта салоҳиятга эга, аммо бунинг ўзи ҳеч нарсани англатмайди. Бундай турнирда ўз кучингизни кўрсатишингиз керак. Агар бирор нарсага эришмоқчи бўлсак, ҳар бир ўйинда ўзимизнинг энг яхши даражамизни кўрсатишимиз керак", - дея Ребровнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Украина терма жамоаси Бельгия, Руминия ва Словакия билан бир гуруҳдан жой олган. Биринчи ўйин 17 июнь куни бўлиб ўтади. Украина терма жамоаси Руминия билан учрашади. 21 июнь куни Украина терма жамоаси Словакияга, 26 июнь куни эса Бельгияга қарши баҳс олиб боради.