"Наполи" Хвича Кварацхелия сотилмаслигини эълон қилди.
"Кварацхелиянинг агенти Мамука Жугели ва унинг отаси Бадрининг сўзларига келсак, "Наполи" футболчининг клуб билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланганини эслатади.
Кварацхелия сотилмайди. "Наполи" билан шартнома тузган футболчининг келажагини агентлар ёки оталар эмас, балки клуб белгилайди. Эртакнинг охири", - дейилади клуб баёнотида.