«Наполи» ҳужумчиси Хвича Кварацхелиянинг отаси Бадри Кварацхелия ўғли фаолиятини бошқа клубда давом эттиргани маъқул, деб ҳисобламоқда.
«Унинг «Наполи»да қолишини истамайман. Ўтган мавсумда учта мураббий алмашди, бундай шароитда ўйнаш ниҳоятда қийин.
Икки йил ичида у тўртта мураббий билан ишлади, бу мени жуда хавотирга солмоқда. Лекин у менга ёқмаса ҳам ўзи қарор қилади.
Мен Хвича билан бу мавзуда гаплашмаганман ва Евро-2024 якунланмагунча ҳам гаплашмайман» - деди Хвичанинг отаси.