Франция бош вазири Килиан Мбаппенинг сайловда овоз беришга чақирувини қўллаб-қувватлади.
Марин Ле Пен партияси Европарламентга сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг Франция президенти Эммануэль Макрон Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.
Аввалроқ Мбаппе Франциядаги сиёсий вазиятга изоҳ бериб, французларга мурожаат қилиб, уларни овоз беришда иштирок этишга чақирганди: “Вазият мисли кўрилмаган, бизнинг авлодимиз унга таъсир ўтказишга қодир”.
"Ишончим комилки, ёшлар ўз фуқаролик бурчини адо этиши, бир-бирига ёрдам бериши керак. Улар овоз бериш учун муносиб ҳисса қўшмоқда.
Мамлакатимизда ҳаддан ташқари бўлиниш ва бир-бирига нисбатан нафрат кучайди", деди Габриэль Аттал RTL телеканалига берган интервюсида.