Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Суперлига. “Сурхон” – “Металлург”, превью

Баҳо:
+ | -

Ушбу жамоалар кучлилар сафида бугунгача 24 марта тўқнаш келган бўлиб, устунлик “Металлург” жамоаси томонида. Бекободликлар 10 учрашувда ғалаба қозонган, 8 ўйинда кучлар тенг келган, 6 баҳсда термизликлар зафар қучган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи “Металлург” фойдасига – 25:20.

Термизда кечган баҳсларда эса воҳаликлар устунликка эга. 12 та ўйиннинг 4 тасида “Сурхон” ғалаба қозонган, 6 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган, 2 тасида бекободликлар ютуққа эришган. Тўплар нисбати – 15:10, термизликлар фойдасига.

“Сурхон”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 4:0, “Металлург”ники – 3:0. Ўтган мавсум “Сурхон” “Металлург”ни уйда ҳам, сафарда ҳам 1:0 ҳисобида ютганди.

“Сурхон” майдонида ўтказилган сўнгги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:

20.05.2023  “Сурхон” – “Металлург” – 1:0
18.08.2022  “Сурхон” – “Металлург” – 1:2
11.03.2021  “Сурхон” – “Металлург” – 1:0
25.08.2020  “Сурхон” – “Металлург” – 1:2
10.03.2019  “Сурхон” – “Металлург” – 1:1

“Сурхон” ҳақида

“Сурхон” жамоасига 1968 йилда асос солинган. Дастлабки йили “Чегарачи” номи билан қатнашган клуб кейинги тўртта мавсумда “Автомобилист” номини олди. 1974 йилги мусобақада “Спартак” номида қатнашган термизликлар кейин яна тўққиз мавсум – 1975-1983 йиллар давомида “Автомобилист” номига мурожаат этишган. 1984-1993 йилларда “Сурхон”, 1994-1996 йилларда АСК, 1997-2008 йилларда “Сурхон”, 2009-2010 йилларда “Динамо-Ҳисор”, 2010-2011 йилларда “Термиз” номлари остида мусобақаларда иштирок этиб келди. 2012 йилдан жамоа яна ўзининг қадрдон номи – “Сурхон”ни тиклади ва бугунги кунга қадар ушбу ном остида ўйнаб келмоқда.

Жамоа кучлилар сафида бугунга қадар роппа роса 515 та ўйин ўтказди. Жанубликлар шулардан 151 тасида ғалаба қозонган, 98 та ўйинда дуранг ўйнаган, 266 та учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар фарқи – 587:929.

“Сурхон”нинг элитадаги энг йирик ғалабаси – 8:0 (“Афросиёб”, 1997 йил), энг йирик мағлубияти – 0:10 (“Сўғдиёна”, 1992).

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 20:01, 18.06.2024.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.