Килиан Мбаппесиз Франция терма жамоаси учун Евро-2024да қийин бўлади, деди ЦСКА собиқ ҳужумчиси Валерий Масалитин.
“Мбаппе - ўзгача футболчи. Очиғи, Килианнинг йўқлиги жамоа учун йўқотиш. Лекин бу қанчалик сезиларли эканлигини фақат турнир кўрсатади", - дея фахрийнинг сўзларини келтиради vprognoze.ru.
Масалитин шунингдек, Мбаппе йўқлигида французлар учун ҳужумкор вариантлардан бири Оливье Жируни ҳужум марказида ўйнатиш эканлигини қўшимча қилди.