Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Роналду Мессининг рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду кечаги Европа чемпионати-2024 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги Чехияга қарши ўйинда иштирок этди. 39 ёшли футболчи бутун учрашувни майдонда ўтказди, аммо гол ура олмади.

Роналду терма жамоа сафида 11 та йирик халқаро турнирда иштирок этган. У бешта жаҳон чемпионати ва олтита еврода ўйнаган. Бу кўрсаткич бўйича у ҳужумчи Лионел Месси билан тенглашиб олди. 36 ёшли аргентиналик футболчи ҳам 11 та йирик терма жамоа турнирларида – бешта жаҳон чемпионати ва олтита Америка кубогида қатнашган.

Евро-2024 нинг илк учрашувида Португалия терма жамоаси Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 11:33, 19.06.2024.
Ўқилди: 3539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.