Кириш Регистрация

Самарқанддаги футбол учрашувига чипталар мажбурий сотилаётгани рад этилди

Баҳо:
+ | -

Самарқанднинг “Динамо” жамоаси майдони футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр эмаслиги боис, янги мавсумда Суперлига баҳсларини Жиззахдаги стадионда ўтказди.

ПФЛ матбуот хизмати берган хабарга кўра, майдон ҳозирда шай ҳолатга келтирилган ва тест тариқасида Суперлига доирасидан ўрин олган “Динамо” — “Андижон” учрашувини қабул қилади. Майдоннинг қанчалик тайёр эканлиги ва унинг келгуси парвариши борасидаги режалар “Андижон” билан ўйиндан кейин яна бир карра аниқлаштириб олинади.

“Дарё”га келган мурожаатга кўра “Динамо” клуби Самарқандга қайтиши муносабати билан талабалар, бюджет ташкилотларига 100 тадан чипта сотиб олиши учун 2 миллион сўмдан йиғиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов Zoom платформаси орқали йиғилиш давомида кўрсатма берган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Манучеҳр Мирзаевнинг “Дарё” мухбирига маълум қилишича ҳокимлик томонидан бундай топшириқ берилмаган.

“Бундай топшириқ бўлмаган, чипталар кассада сотилмоқда”, — дейди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари.

Маълумот учун, “Динамо” ҳамда “Андижон” клублари ўртасидаги учрашув 22 июнь куни 20:00 да бошланади. “Динамо” футбол клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, ўйин учун чипталар 20 минг сўмдан сотилмоқда. CIP тоифасидаги марказий сектор учун чипта нархи эса 30 минг сўмни ташкил қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:28, 20.06.2024.
Ўқилди: 1294 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик