Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Виталий Левченко: «Йигитлар охиригача курашишди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Насаф» – «Нефтчи» (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинни жуда ёмон бошладик. Қўшимчасига, четлатиш ҳам таъсир қилди. «Насаф» билан тенгма-тенг ўйнаш 11 футболчи билан аслида мушкул вазифа.  Йигитлар бугун охиригача жанг қилишди. Бунинг учун уларга ташаккур. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Афсуски, ҳужумда бизга бир футболчи етишмади. Айнан унинг йўқлиги сабабли ҳужумларимизда уюшқоқлик кўзга ташланмади. Чизиқлардаги боғламлар ҳам ишламади. Ҳусайн қўлидан келган ҳаммасини қилди, аммо унга шерик етишмади.

«Насаф» тайм бошида активлик намойиш этди ва дарров бу майдон марказидаги  ҳолатимизга таъсир кўрсатди. Шу орқали «Насаф»нинг устунлигига таъсир кўрсатишга харакат қилдик. Қўшимчасига, ўйинимизни ҳам кучайтдик.

Агар кузатиб борган бўлсангиз, Олимпия терма жамоасига кетиш олдидан Жалолиддиновнинг тана ҳарорати кўтарилиб турган эди. Мусобақадан кичик жароҳат билан қайтди. Бундай саволларни беришдан олдин, жамоанинг ички муҳити ва футболчиларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлиш лозим. Мана бугун майдонга тушди ва ўйинни кучайтирди. Айрим омиллар унга 100 фоиз имкониятини намойиш этишга йўл қўймаяпти. Сабаби шу.

Бундай ўйинларда ортиқча кўрсатма беришга ҳам хожат йўқ. Йигитлар барчасини тушуниб туради. Аксинча, ҳиссиётга берилмасликни сўраб, уларни хотиржам қилиш керак. Масалан бугун йўқ жойдан 10 дақиқада қизил карточка ишлаб олдик. Эмоцияни бир четга суриб, совуқ мия билан тўп суриш керак", — деди Левченко.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:27, 21.06.2024.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.