Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

ЎзФҲМ матбуот хизмати Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси, Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашув ҳамда Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилади:

1. Суперлига 8-туридан ўрин олган “Сурхон" – “Насаф" баҳси бош ҳаками Илгиз Танташев ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, биринчи мавсум охирига қадар Суперлига учрашувларидан (8 та тур - 9, 10, 11, 12, 13-турлардан ва 2 та қолдирилган учрашувлар, Суперкубок) четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган “Қизилқум” – “Андижон” клублари ўртасидаги учрашувнинг бош ҳаками Сардор Исматуллаев, ВАР ҳаками Азиз Асимов ўйин давомида йўл қўйган хатолари учун ўйин якунидан сўнг учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан бош ҳакам 7.9, ВАР ҳакам C баҳосига лойиқ кўрилган. Лекин ушбу учрашув Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бош ҳакамнинг баҳоси учрашув натижасига таъсир қилган хатолари учун 7.1, ВАР ҳакамнинг баҳоси Д эканлиги, учрашув назоратчиси баҳоларни юқори қўйганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

Сардор Исматуллаевга нисбатан мавсум охирига қадар Суперлигадан четлаштириш, қуйи лигага тушириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 75 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Азиз Асимовга нисбатан 4 та тур учрашувларига ВАР ҳакамликдан, 4 та тур учрашувларига бош ҳакамликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Олег Дачевга нисбатан 8 та (Суперлигадан) учрашувларига назоратчиликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди;

3. Про лига 13-туридан ўрин олган "Дўстлик" – "Қўқон-1912” баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, Суперлига ва Про лига учрашувларидан 6 та турга четлатиш, ўйин учун белгиланган тўловдан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 20:05, 24.06.2024.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.