Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Теннис. WTA рейтингида ўзгариш бўлдими?

Баҳо:
+ | -
WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди.

Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгариш кузатилмади. Теннисчилар ўтган ҳафтадаги ўринларини сақлаб қолишди. Бирмингем турнири чемпиони Юлия Путинцева (Қозоғистон) Топ-35`га қайтди. Берлин турнири вице-чемпиони Анна Калинская Топ-20`да дебют қилди. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.  

Янгиланган рейтингда уч теннисчимиздан икки нафари кўтарилди. Милана Масленкова ҳам, Севиль Юлдашева ҳам 3 поғона юқорилашди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам рейтингда 1373-ўринни эгаллаб турибди. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова эса аксинча, 1 поғонага пастлаб, 292-ўринга жойлашган. 

WTA рейтинги. 24 июнь кунги ҳолат:

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 11695 очко

2. (2) Коко Гофф (АҚШ) - 8128

3. (3) Арина Соболенко (Беларусь) - 7841

4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 6026

5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 5025

6. (6) Маркета Вондроушова (Чехия) - 4463

7. (7) Жасмине Паолини (Италия) - 4068

8. (8) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4055

9. (9) Мария Саккари (Греция) - 3805

10. (10) Онс Жабер (Тунис) - 3801...

Киритилди: 22:29, 24.06.2024.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.