Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Белотти А Сериянинг дебютанти сафига ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

А Сериянинг янги клуби "Комо" Рим клуби ҳужумчиси Андреа Белотти трансфери бўйича "Рома" билан келишиб олди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.

Манбага кўра, келишув аллақачон тузилган. Трансфер суммаси 5 миллион евро + бонуслар бўлади.

"Комо" 30 ёшли италиялик футболчи билан 2026 йилнинг июнигача шартнома имзолайди.

Белотти ўтган мавсумда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Январь ойидан бошлаб у "Фиорентина"да ижара асосида ўйнади.

"Комо" 2002/03 йилги мавсумдан бери биринчи марта А Серияга йўлланма олди. Жамоа бош мураббийи испаниялик собиқ ярим ҳимоячи Сеск Фабрегас.

Киритилди: 14:42, 25.06.2024.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик