Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Рўзиқул Бердиев: «Жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилишди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Металлург" – "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ўйин юқори темпда ўтмади. Сабаби, жамоалардаги чарчоқ ва ҳавонинг иссиқлиги бўлиши мумкин. Икки жамоада ҳам баҳсни ғалаба билан якунлаш имкони бор эди, аммо иккиси ҳам эҳтиёткорликни биринчи ўринга олиб чиқди. Натижа бизни қаноатлантирмайди, аммо вазиятдан келиб чиқсак бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди.

Сўнгги учрашувларда йўқотишлар сабабли бир таркиб ҳаракат қиляпмиз. Йўқотишлар кўпайиб кетгани бор гап. Шу боис, Акмал Мозговойдан фойдалана олмадик. Уларнинг йўқлиги натижаларимизга таъсир қилиши бор гап. Афсуски, ҳужум чизиғимиз асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Бу борада ишлаяпмиз, аммо яхши вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Уларга эътирозларимизни билдирамиз.

Ҳаракат қиляпмиз, уларни босимдан халос қилишга, аммо қанотлардаги боғламларимиз йўқлиги ҳам сезилмоқда. Биргина Ойбек ва Шерзоднинг йўқлиги дарров ўйинимизда кўзга ташланди. Акмал ва Шарофнинг йўқлиги ҳам бизга таъсир қилмоқда. Бу рақибларга ҳам боғлиқ аслида. "Нефтчи" сингари, "Металлург" ҳам 5 та ҳимоячи билан тўп тепади. Улар сизга жарима майдончаси ичида бош зона бермайди. Бугунги натижани йўқотишлар ва айнан шу факторга боғлаган бўлар эдим.

Мозговойнинг жароҳати жиддий эмас, аммо бугун таваккал қилмасликка қарор қилдик. Умид қиламанки, у кейинги ўйинда бизга ёрдам бера олади.

Бу борада раҳбарият билан биргаликда бошқотиряпмиз. Чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этишимиз учун маҳоратли футболчилар керак бўлади", — деди Рўзиқул Бердиев.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:27, 27.06.2024.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик