Суперлига 13-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Локомотив» (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бугун ўйин эпизодларга бўлинди. Биринчи бўлимда яхши имкониятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик. Якунда, ҳеч нарса ўхшамади. Иккинчи бўлимда яхши бошладик, аммо устунликни рақибга бериб қўйганимиз сабабли тўп ўтказиб юбордик. 3 та футболчимиз «Локомотив»нинг ягона ҳужумчисига қарши ҳеч нарса қила олмади. Қўрқинчли нарса йўқ. Ҳаракатда давом этамиз ва натижаларни яхшилаймиз.
Футболчилар ўйинга қўшилиб кета олмади. Балки, бу жуда ҳам иссиқ об-ҳаво билан боғлиқдир, билмадим аммо баҳона қилмоқчи эмасман. Рақиб ҳам худди шундай вазиятда эди. Бу бизни хатойимиз. Беллашувларни таҳлил қилар эканман, йўқ жойдан очколарни йўқотяпмиз. Гол урганимиздан сўнг, футболчиларимиз эътиборсизлик қилмоқда.
"Пахтакор" таркибида сифатли футболчилар бор. Уларни академияси яхши ишламоқда. Рақибни ўрганамиз ва кучли томонларимизни намойиш этамиз. Уларга қулай бўлган футболни ўйнамаслиги учун қўлимиздан келган ишни қиламиз.
Мен "Интер"га мухлислик қилмайман. Италия ва Ўзбекистонда футболчиларнинг даражаси фарқ қилади. Улар биз каби хатоларни қилмайди. Афсуски, футболчилар босим остида контцентрацияни йўқотмоқда. Агар тўғри ўйнаганимизда, гол ўктазмаслигимиз керак эди. Бу иш "Сурхон" билан ҳам такрорланган эди. Бу борада ишлашимиз керак.
Келинг, вазият қандай ривож олишини томоша қилайлик. Ҳозирча, Ўзбекистондаги футболчиларга эътибор қаратганимиз яхши. Хорижлик футболчиларга бизни иқлимга мослашиш қийин бўлмоқда. Шу устида ишлаяпмиз. Аниқ гап айта олайман", — деди Левченко.