29-30 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган “Янгиобод” спорт базасида пара пауэрлифтинг бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.
Мусобақаларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 300 нафарга яқин пара спортчи иштирок этди.
Таъкидлаш керакки, ушбу чемпионат 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Пара Осиё ўйинлари ҳамда 2026 йил Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарлари мезбонлик қиладиган Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган муносиб пара пауэрлифтингчиларни саралаб олишга хизмат қилади.