Собиқ англиялик футболчи Гари Невилл Германия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Евро-2024 чорак финал учрашуви ҳақида гапирди.
Шанба куни мусобақа мезбонлари даниялик рақибларини (2:0), бир кун ўтиб испанлар Грузия термасини (4:1) мағлуб этишди. Икки фаворит чорак финал босқичида тўқнаш келади - ўйин 5 июль куни бўлиб ўтади.
"Ақлдан озган ўйин. Буни ҳамма кўришни хоҳлайди. Турнирнинг икки энг яхши жамоаси ўртасидаги тўқнашув. Ўйлайманки, улар финалда учрашишни хоҳлашарди, лекин шундай бўлиб қолди", - дея Невилл сўзларини келтиради BBC.