Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Нодирбек Абдусатторов қатнашиши кутилаётган 4 млн долларлик мусобақа ўтказилмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Германиялик тадбиркор Вадим Розенштейн томонидан ташкиллаштирилаётган, мукофот жамғармаси 4 миллионни ташкил этган WR Chess Masters High Roller мусобақаси ўтказилмайдиган бўлди.

Маълумот учун, ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиш ниятини билдирган.

“Афсуски, кутилган WR Chess Masters High roller тадбири ўтказилмайди. Тўртта шахматчи билан шартномалар тузилган эди, лекин бу сафар амалга ошмади. Шахмат ишқибози сифатида бу тадбирни интиқлик билан кутган эдим.

Биз бу тадбирни ҳақиқатан ҳам ўзига хос ва ажойиб ташкил қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

Ташкилотчиликдаги ажойиб меҳнати учун жамоамга, бизни қўллаб-қувватлаган шерикларимиз ва ҳомийларимизга, жонли трансляция қилишга тайёр бўлган Сагарга ва Hyatt меҳмонхонасига чин дилдан миннатдорчилик билдираман”, — дейди Вадим Розенштейн.

Тадбиркор турнирда қатнашишга рози бўлган барча шахматчиларга миннатдорчилик билдирган.

“Умид қиламизки, бизнинг ғоямиз келажакда бошқа ташкилотчиларга шундай турнирларни ўтказишда ёрдам беради”, — дейди Розенштейн.

Мусобақада қатнашиш бадали 1 млн долларни ташкил этган эди. Яъни ҳар 4 иштирокчи мусобақада қатнашиш учун ташкилотга шунча суммани ўтказиб беради.

Турнирда биринчи ўринни олган шахматчи 2 млн долларга эга чиқиши белгиланган эди. Иккинчи ўрин соҳиби 1,5 млн долларни, учинчи ўринни эгаллаган шахматчи эса 400 минг АҚШ долларига эга чиқади.

Турнирда қатнашишга Нодирбек Абдусатторовдан ташқари Ян Непомняши, Фабиано Карауна ҳамда америкалик шахматчи Ҳанс Ниман розилик билдирган эди.

27 июнь куни Ҳанс Ниман турнирда иштирок этмаслигини билдирган.

“Шартнома бўйича келишмовчиликлар туфайли 4 миллион долларлик турнирда қатнашишдан бош тортдим ва тадбир бекор қилинса керак деб ўйлайман. Керакли маблағни ҳозирлаб қўйиб, тайёргарликни бошлаб юборганимни ҳисобга олсак, бу жуда ачинарли. Баъзида ишлар сиз хоҳлагандек бўлмайди. Шунга қарамай, йил давомида бир қатор ноёб ўйинларда иштирок этиш имкониятини интиқлик билан кутяпман”, — деб ёзди Ниэманн ижтимоий тармоқларда.

Маълумот учун, мусобақа 21 ноябрь куни Дюссельдорфдаги (Германия) Hyatt меҳмонхонасида бўлиб ўтиши керак эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:49, 01.07.2024.
Ўқилди: 1048 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик