Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини кетишига қарши.
"Marca" хабарига кўра, клуб раҳбарияти эса футболчини сотиб юбормоқчи. Қайд этилишича, Менди маоши оширилган ҳолда узоқ муддатли шартнома олишни истамоқда. Айнан шу сабаб клуб боссларига ёқмаган.
Мендининг амалдаги шартномаси 2025 йилда якунланади. "Transfermarkt" уни 22 миллион еврога баҳоламоқда.