Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Европа лигаси финали қаҳрамони Саудияга кўчиб ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Аталанта" ҳужумчиси Адемола Лукман Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёр.

26 ёшли футболчи мавсумни бергамоликлар сафида муваффақиятли ўтказди ва унинг энг чўққига чиққан пайти "Байер"га қарши ўйинда (3:0) хет-трик қайд этган Европа лигаси финали бўлди. Инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, нигериялик футболчи "Ал-Иттиҳод" билан оғзаки келишувга эришган. Саудия клуби форвардга мавсумига тахминан 14 миллион евро маош таклиф қилган. Келишув тақдири “Аталанта”нинг якуний қарорига боғлиқ бўлади – Италия клуби ўз юлдузи учун 35 миллион евродан кўпроқ талаб қилмоқда.

Адемола Лукман сўнгги мавсумда 45 та ўйинда 17 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:56, 04.07.2024.
Ўқилди: 1075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик