Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2035 йилги Осиё кубогини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон 2035 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда.

Марказий Осиёнинг учта давлати — Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон 2035 йилда Осиё Футбол Конфедерациясига (ОФК) футбол бўйича Осиё миллий терма жамоаларининг асосий мусобақасини ўтказиш учун қўшма ариза бериш ниятида. Бу ҳақда спорт эксперти Алишер Никимбаев ўзининг “Футболиум” телеграм каналида обуначилар билан интерактив суҳбатда маълум қилди.

“Нега уч қўшни давлат Осиё кубогини биргаликда ўтказиши мумкин эмас?” деган саволга мутахассис шундай жавоб берди:

"Расмий гапиришга ҳаққим йўқ. Аммо мен тушунишимча, 2035 йил учун ҳаммаси шундай режалаштирилган. Ва бунга ОФКдан норасмий хайрихоҳлик аллақачон мавжуд".

Шу билан бирга, савол билан мурожаат қилган обуначи турнирни ўтказиш учун барча имкониятлар мавжудлигини, хусусан, Бишкекда янги стадион қурилаётгани, эскилари реконструкция қилинаётганини айтиб ўтган.

“Душанбе ва Хўжандни тартибга келтирса бўлади. Ўзбекистонда эса, ФИФА талабларига жавоб берадиган бир нечта стадионлар мавжуд”.

Ўзбекистон U20 ҳамда U23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилган. Мамлакат йирик халқаро футбол мусобақаларига мезбонлик қилиш тажрибасига эга. 2023 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда биринчи марта катталар ўртасидаги CAFA Cup мусобақасига мезбонлик қилди.

Маълумот учун, мусобақа мезбонлари автоматик тарзда Осиё кубогида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

2023 йилнинг май ойида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) президенти Эмомали Рустам ташкилот конгрессида 2031 ёки 2035 йилларда Осиё кубоги финал босқичини ўтказиш учун қўшма ариза топшириш режасини эълон қилган эди.

Эмомали Рустам ўз нутқида минтақа тарихда ҳеч қачон Осиё кубогининг финал босқичига мезбонлик қилмаганини таъкидлади.

“Менимча, вақти келди. Минтақамиз жуда кучли жамоалардан иборат ва ишончим комилки, биз қардош давлатлар билан биргаликда Осиё чемпионатининг финал босқичини юқори савияда ўтказамиз”, — деди CAFA президенти.

Шундан сўнг Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва минтақа терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказишга муносиб эканини таъкидлади.

Осиё Кубоги (ОФК) 1956 йилдан буён ҳар 4 йилда бир марта ўтказиб келинмоқда ва жаҳон чемпионатидан бир йил ўтиб ўтказилади. Япония терма жамоаси 4 бора бош совринни қўлга киритган.

2023 йилда ўтказилган сўнгги турнир мезбон Қатар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мезбон жамоага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, чорак финалда ўз юришини тўхтатган эди.

Навбатдаги Осиё кубоги 2027 йилда бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:20, 04.07.2024.
Ўқилди: 2240 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.