Кириш Регистрация

Агент: “Аббосбек Файзуллаев борасида “Бавария“ клубидан қўнғироқ бўлган”

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол агенти Герман Ткаченко “Бавария” клуби Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақида фикр билдирди. Шу йилнинг февраль ойида ўзбекистонлик футболчи ҳақиқатан ҳам унга “Бавария” қизиқаётганини тасдиқлаган эди.

“Германиянинг “Бавария” клуби Файзуллаев борасида боғланди, аммо улар Аббосни ҳозир сотиб олмоқчи эмас. Улар ҳозирги ҳолатни текширди, футболчи уларнинг маълумотлар базасида мавжуд. Скаутлар унинг нархи, футболчи билан шартнома шартларига қизиқиш билдирди. Бу немис клуби футболчини сотиб олиш ниятида эканини билдирмайди, одамлар шунчаки шу маълумотдан фойдаланмоқда”, — деди Ткаченко YouTube'даги “Коммент.Шоу” каналидаги Hepe We Go дастурида.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли Файзуллаев 2021 йилдан 2023 йилгача “Пахтакор”нинг катталар жамоасида тўп сурган. Бу даврда у барча турнирларда 41 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган. 2023 йилнинг ёзида Аббосбек “ЦСКА”га ўтди. Бу даврда у барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:39, 04.07.2024.
Ўқилди: 4149 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик