Сўнгги бир ҳафта давомида март ойи якунларига кўра «Динамо» клуби сайтида ўтказилган сўровномага асосан, март ойидаги энг яхши футболчисини аниқланди.
Мухлислар берган овозларга кўра, жамоа дарвозабони Андрей Мельничук март ойида тенгсиз деб топилди. Уч мавсумдан буён жамоа дарвозасини қўриқлаётган украиналик посбон умумий овозларнинг 48% фоизини олган. Ундан кейинги ўринда Александр Клецков қайд этилган. Ушбу ҳимоячи умумий 20% фоиз овозга эга бўлган. Учинчи поғонада эса мухлислар томонидан Сирожиддин Сайфиев танланган. Ярим ҳимоячи овозларнинг 17% фоиз қисмига эга бўлган.
Айтиб ўтиш лозим, Андрей Мельничук март ойида ўз дарвозасидан бор йўғи, битта гол ўтказди. Ушбу зарба ҳам пенальтидан дарвозага киритилган.
Сўровномада, шунингдек Акмал Бозоров (5.7%), Аҳрол Рисқуллаев (4.3%), Нодир Санақулов (3%), Акмал Холмуродов (1.4%) сингари футболчиларга ҳам овоз берилган.