Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Евро-2024 ярим финалида Англия ва Нидерландия ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
Британияликлар Швейцарияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди, орадан бир неча соат ўтиб Нидерландия Туркия терма жамоасини мағлуб этди (2:1).
10-июль куни “Уч шерлар” ва “апельсинлар” ўртасидаги баҳсда турнир финалчиси аниқланади. “Менимча, 50-50 %лик имконият, аммо Англия ўйинларда ғалаба қозонишни билади.
Ким ғалаба қозонишини айтиш қийин. Саутгейт учун хурсандман. Уни жуда кўп танқид қилишди, лекин у танқидчиларнинг нотўғрилигини яна бир бор исботлади.
Лекин мен ҳали ҳам Англия ўзининг максималини ҳали кўрсатмади. Балки бу ярим финалда содир бўлар", - дея Саттоннинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC.