Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Эктор Эррера: «Ҳар доим терма жамоамга энг яхши тилакларни тилайман»

Баҳо:
+ | -

Тихуанада туғилган Эктор Эррера «учранглилар» сўнгги 3та мундиалда жамоасининг асосий таянчи бўлган.

Энди 34 ёшни уриб қўйган футболчини она юрти қабул қиладиган ЖЧ-2026 йилда кузатиш қизиқ бўларди. Ҳа, Эрреранинг ЖЧда бир нечта сеҳрли, унутилмас лаҳзаларни яратган жамоа учун аҳамиятини инкор этиб бўлмайди. Масалан, Россияда Германия термаси устидан ғалабада... «Порту» ва «Атлетико Мадрид»даги шонли фаолиятидан кейин ярим ҳимоячи бугунги кунда «Хьюстон Динамо» билан МЛСда жавлон урмоқда. Эррера ФИФА расмий сайтига интервью бериб, унда ЖЧ-2026нинг 7 учрашувини қабул қиладиган Хьюстонда меҳмондўст уй топганини ва 2 йилдан сўнг Техаснинг ушбу шаҳрига ташриф буюрувчиларга ўзлари билан эҳтиросларини олиб келишлари кераклигини айтди.

- ЖЧнинг Мексикага қайтиши ҳақида нима дея оласиз?

- Мамлакатимизда, шунингдек, шу ерда яшаётганимни ҳисобга олсак, АҚШда жаҳон чемпионати каби муҳим тадбирни ўтказиш мен учун катта шараф.

- Жаҳон чемпионатларидан қайси хотиралар сизга кўпроқ ёқади?

- Севимли хотираларим асосан мен ўйнаган мундиаллар билан боғлиқ. 2014 йилдаги илк жаҳон чемпионатим ва ўша пайтда қандай ўйнаганим мен учун фаолиятимдаги энг ўзига хоси. Ҳақиқат шундаки, сиз нимани бўлмасин, биринчисини ҳеч қачон унутмайсиз.

- Дебютингиздаги ҳис-туйғуларингизни тасвирлаб бера оласизми?

- Бу ҳис-туйғуларни тасвирлаш учун сўзни топиш қийин, чунки менда болалигимдан бери минглаб ҳис-туйғулар ва орзулар ҳақиқатга айланди. Бу сизнинг мамлакатингизни намойиш этиш учун катта имтиёз ва катта масъулиятдир, кейин сиз кулишни, йиғлашни, ҳамма нарса қилишни хоҳлайсиз.

- Бразилия-2014 мундиалидаги Мексика терма жамоасидан нимани эслайсиз?

- Бизда бўлган бирлик ва қувончни. Биз бирга ҳазиллашдик, спорт залига бордик, ҳамма нарсани биргаликда қилдик. Жамоада жуда катта энергия бор эди ва менимча, бу майдонда яққол кўринарди. Биз жуда яхши ўйнадик ва жуда муҳим ўйинда (чорак финал) ғолиб чиқишга жуда яқин эдик, лекин Нидерландия каби жаҳон даражасидаги терма жамоага охиригача қаршилик қилолмадик. Бизнинг бу бирлигимизда мураббийимиз «Эл Пиохо» (Мигель) Эррера бу бирлик ва қувончда жуда муҳим рол ўйнади.

- Ва у голларни қандай нишонлаганди!

- Ўйлайманки, агар сиз жаҳон чемпионатларида иккинчи эшелон мураббийлар тарихига назар ташласангиз, у шунчаки мундиалда қатнашишни орзу қилган мураббийлар орасида биринчи ўринни эгаллаган бўларди. Унинг бундай ҳиссиётли нишонлашлари бутун дунёга тарқалди! (кулади)

- ЖЧ-2018да Германия термаси устидан қозонилган ғалаба Мексиканинг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши ўйиними?

- Менимча, Германияга қарши ўйин мен индивидуал ва жаҳон чемпионати даражасида ўйнаган энг яхши ўйин бўлиб қолмоқда. Биз жамоавий, индивидуал, мудофаа ва ҳужумда ажойиб ўйин ўтказдик. Режамиз жуда яхши, мукаммал ишлаганди.

- Ўша ўйинда ғалаба қозонганингиздан кейин ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Менимча, жаҳон чемпионати нуқтаи назаридан, бу Германиянинг турнирларда иштирок этиши ва жаҳон даражасидаги ўйинчилар тарихини ҳисобга олган ҳолда катта сюрприз бўлди. Мен уларни турнир бошида эмас, балки охирида мағлуб этишни афзал кўрардим. Жаҳон чемпионатини шундай юқори даражада бошлаганимиз бизга ёрдам берган ёки зарар етказганига ишончим комил эмас. Ўйлайманки, биз ҳаммамиз буни ҳис қилдик ва барча мексикалик буни нишонлаш бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганимиздек ҳис қилишди. Бу биз учун тарихий воқеа эди.

- Тўртинчи жаҳон чемпионатида ўйнашга ҳаракат қилаётганингизни тасаввур қила оласизми?

- Албатта, мен у ерга боришни хоҳлаган бўлардим. Йўқ дея олмайман. Аммо фаолиятимнинг охирида турганимни ҳам биламан. Ҳозир кўпчилик футболчилардан бироз каттаман, лекин умидимни ҳеч қачон йўқотмайман ва агар чақирув олсам, ажойиб бўларди, акс ҳолда Хьюстондаги вазиятимдан мамнун бўлиб қолавераман. Ҳар доим, ҳар қандай ҳолатда терма жамоага энг яхши тилакларни тилайман, чунки бу менинг мамлакатим. Унинг бир аъзоси бўлганимда, мен ўйинчи эдим, лекин ҳозир биринчи рақамли мухлисиман ва уларнинг ўйинини телевизорда ёки стадионда томоша қилишдан қатъи назар, ҳар доим имкон қадар қўллаб-қувватлайман.

- Хьюстонда сизга нима кўпроқ ёқади?

- Мутлақо ҳамма нарса! Мен бу шаҳарни, одамларини ва уларнинг муносабатларини яхши кўраман. Тўғри, бу ер бироз иссиқроқ, лекин бундай об-ҳаво менга ёқади. Бу ерда сиз қилишингиз керак бўлган кўп нарсалар мавжуд. Шунингдек, анча тинч. Бу ердаги одамлар футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишади ва менимча, бу энг ўзига хос нарса.

- Жаҳон чемпионатини кўргани келувчиларга Хьюстон ҳақида нима дейсиз?

- Бизда ҳар хил таомларга эга ресторанлар, жуда чиройли парклар бор. NASA жуда яқин ва бу бошқа мамлакатлардан келган одамлар учун жуда қизиқ. Ва бу ерга келишгандан сўнг, уларга жуда яхши муносабатда бўлишига аминман. Бу ердаги одамлар жуда меҳрибон, муҳмондўст, эътиборли ва меҳмонлар ўзларини худди уйларидагидек ҳис қилишади, чунки Хьюстонда жуда кўп хилма-хиллик мавжуд.

- Жаҳон чемпионати ҳақида аллақачон ажиотаж бошлангандир?

- Бу ерда одамлар жаҳон чемпионати учун ақлдан озишмоқда! Ҳамма ўйинлардан жуда хурсанд. Бу жаҳон чемпионати, бу катта «зиёфат» ва сиз майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам завқланишингиз керак. Жаҳон чемпионати Хьюстонга биринчи марта келмоқда ва бу ерга келганлар барбекюдан баҳраманд бўлишлари керак. Улар уйга бироз семирган ҳолда қайтишга тайёр бўлишлари яхшироқдир! (кулади)

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:55, 07.07.2024.
Ўқилди: 982 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.