Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Машъал» мухлисларига стадионда ўзини тутиш қоидалари тушунтирилди

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 22 февралида “Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари” бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи қабул қилинди.

Буйруқда футбол учрашувлари пайтида мухлисларнинг ўзларини қандай тутиши кераклиги кенг маънода тушунтириб ўтилган.

Мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Машъал” футбол клубининг уй ўйингоҳида биринчи лига ўйинлари олдидан фан-клуб аъзолари билан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Баҳром Вафоев номидаги стадион директори Хўжамурод Казаков буйруқни мухлисларга ўқиб эшиттирди. Қоидалар ёзилган буклетларни ўйингоҳга ташриф буюрувчи мухлисларга тарқатиш эса фан-клуб етакчиларидан бири Шуҳрат Сафаров зиммасига юклатилди.

“Машъал”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган “Спартак” ва “Бухоро-2” билан кечган баҳслари арафасида Шуҳрат Сафаров стадионга келган ишқибозларга мухлисларнинг ўзини тутиш қоидалари ёзилган буклетларни тарқатди. Бундан ташқари, ўйингоҳнинг кириш дарвозасига ҳам мазкур қоидалар стенд шаклида илиб қўйилди. Бундан буён фан-клуб вакиллари билан бу борадаги ишларни олиб бориш Сафаров Шуҳрат зиммасида бўлади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 09:15, 12.04.2013.
Ўқилди: 5470 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик