Рики номи билан машҳур бўлган испаниялик собиқ футболчи Иван Санчес-Рико Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Евро-2024 да ҳимоя ниқобидаги ўйини ҳақида гапирди. Бир вақтлар Рики ҳам ниқоб билан ўйнашга мажбур бўлган.
"Ниқоб билан ўйнаганимда ўзимни жуда ноқулай ҳис қилдим. Бу жуда қийин вазият, чунки якка курашларда катта фидойилик билан ҳам сиз ва рақибларингиз тенг эмаслигини тушунасиз. Энг ёмони, ўзингизни ишончингиз комил бўлмайди. Бундан ташқари, ниқоб ўйин давомида кўриш қобилиятини ёмонлаштиради. Шу боис, Мбаппе ўз имкониятларининг 60 фоизида ўйнамоқда, деб ўйлайман", - деди Рики Relevo билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2024 йилги Европа чемпионатининг очилиш ўйинида бурни синганлиги сабабли ҳимоя ниқобида ўйнашга мажбур бўлмоқда.