Инсайдер Фабрицио Романо Хвича Кварацхелиянинг "Наполи"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"ПСЖ" узоқ вақтдан бери 23 ёшли вингерни мақсад қилиб олган, бироқ партенопияликлар ўз юлдузини сотишдан умуман манфаатдор эмас ва ўз юлдузи билан шартномани узайтириш ниятида. Романонинг сўзларига кўра, "Наполи" Кварацхелияни дахлсиз деб билади ва у бўйича бошқа клублар билан музокараларни ҳам бошламайди. Грузиялик футболчининг трансфери шу ёзда "ақлдан озган сумма" таклифи бўлган тақдирдагина амалга ошади.
Хвича Кварацхелиянинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.