Лионель Мессининг голи Аргентинага Америка Кубоги финалига чиқишга ёрдам берди.
Юлдузли форвард Канада терма жамоаси билан ўйиннинг 51-дақиқасида гол уриб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди (2:0).
Месси учун бу жорий Америка Кубогида урилган биринчи гол эди.
“Интер Майами”нинг 37 ёшли футболчиси турнир тарихида ҳамюрти Анхел Лабруна ва мексикалик Рафаел Маркесдан кейин учинчи энг кекса гол муаллифига айланди.