Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка кубоги-2024 мусобақасидаги илк голини нишонлади.
37 ёшли футболчи Канадага қарши кечган ярим финалнинг 51-дақиқасида гол уриб, ҳисобни 2:0 га етказди.
Бу "Интер Майами" форварди учун турнирдаги биринчи гол сифатида қайд этилди.
Эътиборлиси, Месси олтинчи Америка кубогида гол уришга муваффақ бўлганди - у аввалроқ бу ишни 2007, 2015, 2016, 2019 ва 2021 йилларда амалга оширганди.
MisterChip маълумотларига кўра, бутун тарихда фақат ўтган асрнинг 40-50-йилларида чиқиш қилган бразилиялик Зизиньо бу борада муваффақият қозонган.