"Манчестер Юнайтед" вингер Жейдон Санчони бошқа ижарага бермоқчи эмас. Эрик тен Хаг билан можаро туфайли 24 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг биринчи ярмида жамоадаги ўрнини йўқотган, январда эса ўйин амалиёти учун Дортмунднинг "Боруссия"сига ижарага берилганди.
"Бамблар" англиялик футболчини сотиб олишга қизиқиш билдиришган, бироқ унинг нархидан чўчиган. Шу билан бирга, журналист Патрик Бергернинг сўзларига кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти қайта ижарага бериш вариантларини кўриб чиқмайди.
Жейдон Санчо яқинда Эрик тен Хаг билан келишмовчиликни бартараф этишга муваффақ бўлди, лекин бу унинг жамоада қолади, дегани эмас.