"Манчестер Сити" ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳали ҳам "ПСЖ"га ўтиши мумкин.
Миш-мишларга кўра, аргентиналик жорий трансфер ойнасида "шаҳарликлар" сафини тарк этишга қарор қилган. 24 ёшли футболчига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган "ПСЖ" ҳамон вазиятни кузатиб бормоқда, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. "Манчестер Сити" ҳужумчини қолишга кўндира олмаса, парижликлар музокараларни бошлаши мумкин. Яқин орада инглиз гранди вакиллари футболчининг атрофидагилар билан учрашиб, вазиятни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Хулиан Альвареснинг нархи 90 миллион еврони ташкил қилади. Амалдаги жаҳон чемпионининг шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.