Килиан Мбаппе тез орада "Реал Мадрид"даги дебют мавсумига тайёргарликни бошлайди.
Француз "ПСЖ"ни тарк этди ва июнь ойида "Лос Бланкос" сафига эркин агент сифатида қўшилди. Diario AS нашрига маълум бўлишича, "Реал"нинг машҳур фитнес мураббийи Антонио Пинтус Мбаппе учун мавсумолди режасини ишлаб чиқмоқда - бу Криштиану Роналду ўз вақтида ишлатган дастурга ўхшаш бўлади. Италиялик мутахассис форвардни шу тарзда оптимал жисмоний шаклга келтирмоқчи.