Кириш Регистрация
15/09 00:00 Борнмут 0-1 Челси
15/09 00:00 Реал Сосьедад 0-2 Реал Мадрид
15/09 15:00 Янги Зеландия 1-3 Ливия
15/09 15:30 Женоа 1-1 Рома
15/09 17:00 Сельта 3-1 Вальядолид
15/09 17:30 Аргентина 7-1 Украина
15/09 17:30 Испания 1-1 Қозоғистон
15/09 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
15/09 18:00 Аталанта 3-2 Фиорентина
15/09 18:00 Торино 0-0 Лечче
15/09 19:15 Жирона 1-4 Барселона
15/09 19:30 Андижон 1-2 Локомотив
15/09 20:00 Афғонистон 6-4 Ангола
15/09 20:30 Вулверхэмптон - Ньюкасл
15/09 21:00 Кальяри 0-4 Наполи
15/09 21:30 Лас-Пальмас 2-3 Атлетик Бильбао
15/09 23:45 Монца 1-1 Интер
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК 1-0 Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон 2-4 Марокаш
16/09 20:00 Гватемала 3-5 Франция
16/09 21:30 Парма - Удинезе
16/09 23:45 Лацио - Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано - Осасуна
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад

Рекорд қайд этган Испания, омадсиз Саутгейт, “анъанасини” давом эттираётган Кейн. Евро—2024 финалига оид рақамлар ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионати финалида Испания ва Англия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашув испанларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Испания таркибида Нико Уильямс ва Микель Ойарсабаль гол урган бўлса, инглизлар сафида Коул Палмер ягона гол муаллифига айланди.

Нико Уильямс финалнинг энг яхши футболчиси бўлди.

17 ёшли Ламин Ямал эса турнирнинг энг яхши ёш футболчиси совринини қўлга киритди.

Испания терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри турнирнинг энг яхши футболчисига айланди.

Турнир финалчилари Испания ва Англия терма жамоаларига оид маълумотлар:

— Испания ўз тарихида 4 марта қитъа турнирида зафар қучди — 1964, 2008, 2012 ва 2024. Бу борада испанлар етакчи ҳисобланади. Германия терма жамоаси 3 марта турнирда ғалаба қозонган бўлса, Италия ва Франция 2 мартадан совринни қўлга киритган.

— Англия 58 йилдан буён йирик турнирларда ғалаба қозона олмаяпти. Инглизлар томонидан қўлга киритилган ягона турнир — 1966 йилги Жаҳон Чемпионати эди.

— 2016 йилдан буён Англияни бошқариб келаётган Гарет Саутгейт Евролар тарихида икки марта финални бой берган илк мураббийга айланди. Англия 2021 йилги турнирда Италияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди.

— Испания Евро—2024 мусобақасидаги барча 7 ўйинда ғалаба қозонди. Де ла Фуэнте шогирдлари финалга қадар Хорватия, Италия, Альбания, Грузия, Германия ва Франция каби жамоалардан устун келди. Бу Европа Чемпионати рекорди ҳисобланади.

— Шунингдек, Испания финалга қадар етиб борган 4 та йирик турнирда ғалаба қозонган илк терма жамоага айланди. Бунга қадар испанлар 2008 ва 2012 йилги Еврода, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида шоҳсупага кўтарилган.

— Ҳарри Кейн яна бир бор соврин қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлди. Ҳарри фаолияти давомида бирорта соврин ютмаган. Ҳужумчи икки марта Европа Чемпионати финалида иштирок этган, “Тоттенҳэм” билан биргаликда эса Чемпионлар Лигаси ва Англия Лига Кубоги финалига қадар етиб борган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:00, 15.07.2024.
Ўқилди: 2475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.