Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Саутгейт: "Мағрур инглиз сифатида Англия терма жамоасида ўйнаш ва уни бошқариш бир умрлик шараф"

Баҳо:
+ | -

Гарет Саутгейт Англия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетганидан кейин мухлисларга мурожаат қилди.

Саутгейт Англия терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келди. У терма жамоа бошчилигида 102 ўйин ўтказган.

"Мағрур инглиз сифатида Англия терма жамоасида ўйнаш ва уни бошқариш бир умрлик шараф эди. Бу мен учун ҳамма нарсани англатарди ва мен унга боримни бердим.

Аммо ўзгаришлар ва янги бобнинг вақти келди. Якшанба куни Испанияга қарши Берлиндаги финал менинг Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйиним бўлди.

Мен 2011 йилда Англия футболини яхшилаш ниятида футбол уюшмасига аъзо бўлдим. Шу вақт ичида, жумладан, саккиз йил Англия эркаклар терма жамоаси бош мураббийи сифатида мени бир қанча ажойиб инсонлар қўллаб-қувватладилар, улардан чуқур миннатдорман.

Стив Холланддан яхшироқ шеригим бўлиши мумкин эмас эди. У ўз авлодининг энг иқтидорли мураббийларидан бири ва катта таъсир кўрсатди.

Мен 102 ўйиндан ортиқ ўйинчилар гуруҳини бошқариш шарафига муяссар бўлдим. Уларнинг ҳар бири "Уч шерлар" либосини кийишдан фахрланиб, ўз юртига кўп жиҳатдан намуна бўлди.

Биз Германияга олиб келган таркиб қизиқарли ёш иқтидорларга тўла ва улар барчамиз орзу қилган совринни қўлга киритиши мумкин. Мен улар билан фахрланаман ва умид қиламанки, биз "Сент-Джорджес-Парк" ва Футбол уюшмаси ўйинчилари ва жамоасини қўллаб-қувватлай оламиз, чунки улар ҳар куни инглиз футболини яхшилаш ва футболнинг ижобий ўзгаришлар учун кучини тушунишга интилишади.

Ўтган саккиз йил давомида мени ва футболчиларни тинимсиз қўллаб-қувватлаган ёрдамчиларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг меҳнатсеварлиги ва фидойилиги мени ҳар куни илҳомлантирди ва мен уларга – ажойиб "жамоа ортидаги жамоа"дан жуда миннатдорман.

Бизда дунёдаги энг яхши мухлислар бор ва уларнинг қўллаб-қувватлаши мен учун ҳамма нарсани англатарди. Мен Англияга мухлисман ва доим шундай бўлиб қоламан.

Мен ўзгача янги хотиралар яратаётган ва халқни илҳомлантирган ўйинчиларни томоша қилишни ва уларни нишонлашни орзиқиб кутаман.

Ҳаммаси учун раҳмат, Англия", - деди Саутгейт ўз баёнотида.

Киритилди: 15:33, 16.07.2024.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флик бошчилигида «Барселона» 34 турдан кейинги очколар бўйича Ла Лига рекордини такрорлади [2931]

Салоҳ: «У клубни тарк этганида йиғлаганман» [2862]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2246]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [1940]

Фергюсоннинг тоби қочди [1922]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [1834]

"Реал" "Челси" ва "Арсенал"га Эндрикнинг келажаги ҳақидаги ўз позициясини маълум қилди — ТЕАМталк [1815]

Флорентино Перес «Ювентус» юлдузига қизиқиш билдирмоқда [1721]

«Манчестер Юнайтед» «Бавария» мураббийини таклиф қилмоқчи [1550]

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик