Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Сеонгнам» дастлабки ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Кореянинг "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоаси ушбу мавсумда Кей-лигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. "Чонбук Моторс" жамоаси Сеонгнамда 2:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Сервер Жепаров ўйинни асосий таркибда бошлади. Ғалаба қозониш иштиёқида ёнган "Сеонгнам" жамоаси 15-дақиқада гол киритишга муваффақ бўлди. Ким Донг Суб гол муаллифига айланди.

Ўйиннинг 73-дақиқасида "Чонбук" жамоасининг бир футболчиси майдондан четлатилди. Майдон эгалари сон жиҳатдан устунликдан фойдалана олишди. Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида Ким Ин Сун ҳисобни 2:0га етказди. Бу сафар биринчи гол муаллифи бу голга ассистентлик қилди.

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида меҳмонлар битта тўп киритиб, ҳисобнинг 2:1 бўлишини таъминлашди.

Ушбу ғалабадан кейин "Сеонгнам Ильва Чунма" сўнгги ўринни тарк этди ва 10-ўринга кўтарилиб олди. Жепаров эса ўйиннинг 85-дақиқасида ўз ўрнини Чул Хо Кимга бўшатиб берди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:51, 14.04.2013.
Ўқилди: 5008 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик