Жоау Канселу яқин кунларда «Манчестер Сити» машғулотларига қайтиши кутилмоқда.
"Mundo Deportivo" нашрининг ёзишича, португалиялик қанот ҳимоячиси ой охирида бўлиб ўтадиган «Барселона» – «Манчестер Сити» ўйинида "шаҳарликлар" сафида майдонга тушиши мумкин.
Каталонияликлар яна Канселуни ижарага олмоқчи, аммо инглиз клуби тўлиқ трансфер учун 30 миллион евро олмоқчи.