Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Франция терма жамоасини ҳақорат қилгани учун узр сўради.
“Мен миллий терма жамоа байрами вақтида ижтимоий тармоқларимда жойлаштирилган видео учун чин дилдан узр сўрайман. Қўшиқ жуда ҳақоратли сўзларни ўз ичига олади ва бу сўзларни мутлақо оқлаб бўлмайди.
Мен ҳар қандай шаклда ирқчиликка қаршиман ва қилган ишим учун узр сўрайман. Бу Америка кубогини қўлга киритиш эйфорияси таъсирида содир бўлди.
Бу видео, бу лаҳза, бу сўзлар менинг эътиқодларимни ёки характеримни акс эттирмайди. Мен чин дилдан афсусдаман", - деб ёзган Фернандес ижтимоий тармоқлардан бирида.