"Реал Мадрид"нинг янги футболчиси Килиан Мбаппе Мадрид клуби президенти лавозимини эгаллаб турган Флорентино Перес ҳақида гапирди.
"Флорентино мен учун жуда муҳим инсон, у биринчи кунданоқ менга ва оиламга ёрдам берди. Бу менинг қалбимда қолади. Мен уни жуда хурсанд қилиш учун ҳамма нарсани қиламан. У дунёнинг энг яхши президенти", — деб Мбаппе сўзларини келтирмоқда AS.
Франциялик ҳужумчи "Лос Бланcос" сафида 9-рақамда майдонга тушади. Мбаппе 14 август куни "Аталанта"га қарши УEФА Суперкубогида "Реал" сафида дебют қилиши мумкин.