Ҳужумчи Аллан Сен-Максимин Европа футболига қайтди. "Фенербаҳче" 27 ёшли футболчини ижарага олганини эълон қилди.
Олдинроқ “Фенербахче” Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клубига Сен-Максиминни ижараси учун 8 миллион евро тўлаши ҳақида хабар берилганди.
"Биз Аллан Саинт-Максиминга оиламизга хуш келибсиз деймиз ва унга "Фенербахче" билан кўп титуллар тилаймиз", - дейилади "канарейкалар" матбуот хизмати баёнотида.
Аввалроқ форвард Европанинг бир қатор клубларида, хусусан, “Ницца” ва “Ньюкасл”да тўп тепган.