Америкалик аралаш яккакураш устасининг рўйхатидан Нейт Диас, Конор Макгрегор, Александр Волкановски, Макс Холлоуэй, Жастин Гэтжи, Чарльз Оливейра ва Колби Ковингтон ўрин олган.
"Юз фоиз. Мана шу рўйхатдагиларнинг бири билан навбатдаги жангимда аниқ тўқнаш келаман. Ислам билан жангдан кейин уйга қайтганимда фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлай бошлагандим.
Жароҳатларимни даволаб олганимдан кейин яна октагон соғинчи қийнаяпти ва мен севимли ишимга қайтишга қарор қилдим.
Мен ҳеч қачон кетма-кет иккита жангда мағлуб бўлмаганман. Қолаверса, севимли спортимдаги фаолиятимни мағлубият билан якунлаш ниятида эмасман", - деди "Бриллиант".