"Ницца" марказий ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо "Ювентус"га ўтишга тайёр.
Аввалроқ маълум бўлганидек, "кекса синьора" франциялик футболчи билан келишувга эришган - томонлар беш йиллик шартнома борасида келишиб олишган. Бу маълумотни инсайдер Николо Скира ҳам тасдиқлади, 24 ёшли футболчи учун курашда туринликлар "Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико Мадрид"ни ортда қолдирган. "Вест Хэм" ҳам "Барселона"нинг собиқ марказий ҳимоячисини сотиб олмоқчи бўлганлар қаторида эди.
"Ювентус" "Ницца"дан Жан-Клер Тодибони сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олади. Француз клуби таклиф қилинган шартлардан қаноатланадими ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.