Инсайдер Фабрицио Романонинг айтишича, "Манчестер Сити" Дани Ольмо трансфери ҳақида ўйламаяпти.
Кенг тарқалган маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" бошқа Премьер-лига гигантлари ва "Барселона" қатори Испания терма жамоаси ва "РБ Лейпциг" футболчисига даъвогарлик қилмоқда. Бироқ трансфер бўйича мутахассис Романонинг баёнотидан келиб чиққан ҳолда, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди: "Ольмо ва "Манчестер Сити" ҳақидаги барча миш-мишлар сохта. Клуб уни қўлга киритиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмади. Уларга футболчи ёқади, лекин ҳеч қандай иш қилинмаяпти", - дея инсайдердан иқтибос келтиради City XTRA.
Яқинда Дани Ольмо Испания терма жамоаси таркибида Евро-2024 ғолибига айланди. Унинг трансфери тахминан 60 миллион еврога баҳоланмоқда.