Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзимизнинг Мирзачўлда туғилган Европа чемпионини биласизми? (мутолаа учун)

Баҳо:
+ | -1

Дунё футболи тарихи хилма-хил тақдиротларга эга юлдузлар билан ҳам бойроқ кўринади.

Муайян мамлакатда туғилиб-улғайган ва кейинчалик умуман бошқа юрт терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганлар қанчадан-қанча...? Охирги йиллар айниқса, Осиё жамоаларида маҳаллийлаштириш жараёни авж олаётгани ҳам бор гап. Лекин ўта цивилизациялашган Европа футболи ҳам бундай ажиб тақдиротлардан холи эмас. Оддий мисол, «кўҳна қитъа» чемпионатида Европа терма жамоалари сафида ғолиблик маррасига етган, бу билан киндик қонлари тўкилган мамлакат жаҳон миқёсида танилишига ҳисса қўшишган ўзга қитъалар вакиллари ҳам етарлича топилади. Оддий мисол, яқиндагина якунланган Евро-2024да бизнинг Ангренда туғилган Антон Вальдемар шундай футболчилар сафини кенгайтириши ҳеч гап эмасди. Бироқ Германия миллий жамоаси чорак финалда «қизил фурия» тўсиғидан ўтолмади ва яқиндагина Дортмунд «Боруссия»си сафига қўшилган ҳимоячи аслида «кўҳна қитъа»да туғилмаган Европа чемпионлари рўйхатига киришдан мосуво бўлди. Шундай бўлсада, Ўзбекистонда туғилиб, Европа чемпионига айланган футболчи бор, барибир.

Дунё футболи тарихи хилма-хил тақдиротларга эга юлдузлар билан ҳам бойроқ кўринади. Муайян мамлакатда туғилиб-улғайган ва кейинчалик умуман бошқа юрт терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганлар қанчадан-қанча...? Охирги йиллар айниқса, Осиё жамоаларида маҳаллийлаштириш жараёни авж олаётгани ҳам бор гап. Лекин ўта цивилизациялашган Европа футболи ҳам бундай ажиб тақдиротлардан холи эмас. Оддий мисол, «кўҳна қитъа» чемпионатида Европа терма жамоалари сафида ғолиблик маррасига етган, бу билан киндик қонлари тўкилган мамлакат жаҳон миқёсида танилишига ҳисса қўшишган ўзга қитъалар вакиллари ҳам етарлича топилади. Оддий мисол, яқиндагина якунланган Евро-2024да бизнинг Ангренда туғилган Антон Вальдемар шундай футболчилар сафини кенгайтириши ҳеч гап эмасди. Бироқ Германия миллий жамоаси чорак финалда «қизил фурия» тўсиғидан ўтолмади ва яқиндагина Дортмунд «Боруссия»си сафига қўшилган ҳимоячи аслида «кўҳна қитъа»да туғилмаган Европа чемпионлари рўйхатига киришдан мосуво бўлди. Шундай бўлсада, Ўзбекистонда туғилиб, Европа чемпионига айланган футболчи бор, барибир.

Ўзга Қитъаларда туҒилиб, Европа чемпиони бўлган футболчилар

Евро-84: Жан Тигана. Мали (Африка)да туғилган ва Франция термаси сафида зафар қучган

Евро-88: Арон Винтер. Суринам (Жанубий Америка)да туғилган ва Нидерландия термаси сафида зафар қучган

Евро-88: Жон ван Схип. Канада (Шимолий Америка)да туғилган ва Нидерландия термаси сафида зафар қучган

Евро-2000: Патрик Виейра. Сенегал- (Африка)да туғилган ва Франция термаси сафида зафар қучган

Евро-2000: Марсель Десайи. Гана (Африка)да туғилган ва Франция термаси сафида зафар қучган

Евро-2000: Лилиан Тюрам. Гваделупа- (Шимолий Америка)да туғилган ва Франция термаси сафида зафар қучган

Евро-2000: Кристиан Карамбё. Янги Каледония (Океания)да туғилган ва Франция термаси сафида зафар қучган

Евро-2004: Димитриос Пападопулос. Ўзбекистон (Осиё)да туғилган ва Греция термаси сафида зафар қучган

Евро-2008: Маркос Сенна. Бразилия- (Жанубий Америка)да туғилган ва Испания термаси сафида зафар қучган

Евро-2016: Пепе. Бразилия (Жанубий Америка)да туғилган ва Португалия термаси сафида зафар қучган

Евро-2016: Эдер. Гвинея-Бисау (Африка)да туғилган ва Португалия термаси сафида зафар қучган

Евро-2016: Данило Перейра. Гвинея-Бисау (Африка)да туғилган ва Португалия термаси сафида зафар қучган

Евро-2016: Вильям Карвалью. Ангола (Африка)да туғилган ва Португалия термаси сафида зафар қучган

Евро-2020: Жоржиньо. Бразилия (Жанубий Америка)да туғилган ва Италия термаси сафида зафар қучган

Евро-2020: Эмерсон. Бразилия (Жанубий Америка)да туғилган ва Италия термаси сафида зафар қучган

Евро-2020: Рафаэль Толои. Бразилия (Жанубий Америка)да туғилган ва Италия термаси сафида зафар қучган.

Манба: Интерфутбол
Киритилди: 23:00, 21.07.2024.
Ўқилди: 21752 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4578]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2532]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2358]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2028]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1639]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1595]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1524]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1521]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1410]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1374]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик