"Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бензема 14 йил давомида ўйнаган "Реал" ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Француз ўтган ёзда "Лос-Бланкос"ни тарк этганди.
"Реал Мадрид" ҳар доим дунёнинг энг яхшиси бўлган. Футболчилар келишади, кетишади, лекин клуб доим юқорида қолади. "Реал"ни мағлуб эта оладиган клубни кўрмаяпман.
Албатта, «Уэмбли»даги Чемпионлар лигаси финалидан кейин хурсанд бўлдим. "Мен ҳар доим "Реал Мадрид" ва собиқ жамоадошларимни қўллаб-қувватлайман", деди Бензема Marca нашрига берган интервьюсида.