Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Теренс Кроуфорд: «Сауль Алварес? Ҳозир фақат Мадримовга қарши жанг ҳақида ўйлаяпман»

Баҳо:
+ | -

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.

Теренс Кроуфорд Мадримовга қарши жанг олдидан “Канело”га қарши рингга кўтарилиш ҳақида муҳокама қилмаслигини айтиб ўтди.

“Бутун хаёлим ҳозир 3 август ва Исроил Мадримовга қарши жангга қаратилган. “Канело” ёки бошқа бирор боксчига қарши ҳақида ўйламаяпман.

3 август — мен ўйлаётган ягона нарса”, — дейди Кроуфорд.

Аввалроқ Теренс Кроуфорд Сауль “Канело” Алваресга қарши жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Исроил ва Теренс ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади. Исроил ва Теренс ўртасидаги қарама-қаршилик биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA камари учун кечади.

Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:49, 22.07.2024.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик