Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг (34-9-2-2) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
Спортчи 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC-308” турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.
Маълумот учун Рўзибоев UFC’да 3 та жанг ўтказиб, унинг 2 тасида муддатидан аввал рақибларини мағлубиятга учратган. Сўнгги жангда у 83,9 кгда октагонга кўтарилиб, Хоакин Баклига имкониятни бой берди.
Навбатдаги жанг ярим ўрта вазн (77,1 кг)да бўлиб ўтади. Фахретдинов UFC’да 5 та жанг ўтказган ва уларнинг 4 тасида ғалаба ва бир бор рақиби билан муроса йўлини танлаган.
Нурсултон 2023 йилнинг 2 июль куни UFC’даги дебютини ўтказганди. У бразилиялик енгилмас жангчи Бруно Феррейрани (10-1) биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди. Промоушендаги иккинчи жангида эса Седрик Дюма (9-2) таслим этилганди. 12 май куни Хоакин Бакли билан жангда очколар эвазига мағлубиятга учраган эди.