"РБ Лейпциг"нинг 21 ёшли ҳужумчиси Бенжамин Шешко Англия чемпионати жамоалари қизиқишига қарамай, нега немис клубида қолишга қарор қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Олдинроқ словениялик футболчига Лондоннинг “Арсенал” ва “Челси” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
"Мен буни жуда эҳтиёткорлик билан ўйлаб кўрдим. Мен тўғри қарор қилганимга ишонаман. Мен тажриба орттиришни, кўпроқ ўрганишни ва шошилмасликни хоҳлайман.
“РБ Лейпциг” – бу менга кейинги қадамни ташлашим учун керак бўлган ҳамма нарсани берадиган ажойиб клуб.
"РБ Лейпциг"нинг ривожланиш вектори аниқ. Ҳамма нарса тараққиётга, юксак мақсадларга эришишга қаратилган. Қабул қилган қарорим тўғри эканини ҳис қилдим", — дея Шешконинг сўзларини келтирмоқда Nogomania.