Ўтган мавсумда каталонияликлар сафида ижара асосида ўйнаган Жоау Феликс ўз ҳуқуқларига эга бўлган Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қайтди. Журналист Фабрицио Романо ўз саҳифаларида ёзганидек, футболчи Мадридга етиб келди, бироқ асосий жамоа билан эмас, якка тартибда шуғулланади.
Қайд этилишича, унинг клубда қолиш имконияти йўқ - футболчи ҳам, "Атлетико" ҳам ҳамкорликни тугатишдан манфаатдор. Ўтган мавсумда Феликс "Барселона" сафида 54 марта майдонга тушиб, 13 гол ва 7 голга ассистентлик қилган. Португалиялик футболчи "Атлетико"да ўйнашни истамаслигини бир неча бор очиқ айтди.